Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетишга уриниш чоғида мусодара этилган 250 дан ортиқ Марказий Осиё тошбақаси Тошкент вилоятининг Қурама тоғ тизмаси этакларига қўйиб юборилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Март—апрель ойларидаги тезкор тадбирлар давомида 2949 дона тошбақа мусодара этилган ва вақтинча сақлаш учун Global Master Group ёввойи ҳайвонлар питомнигига берилганди.
Тошбақаларни табиат қўйнига қайтариш бўйича тадбир 10 июнь, жума куни Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини асраш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича республика давлат инспекцияси (Давбионазорат) мутахассислари иштирокида бўлиб ўтди.
Тошбақалар кичик гуруҳларга бўлинди ва Қурама тоғ тизмаси атрофидаги бир неча тенг узоқликдаги нуқталарга қўйиб юборилди.
Изоҳ (0)