Шу ёзда Тошкентда 62 та — 26 та стационар ва 36 та кундузги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолият юритади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, деб ёзади «Газета.uz».
Шаҳардаги оромгоҳларда таътил давомида жами 43,5 минг бола дам олиши режалаштирилган. Бундан ташқари, учта «Меҳрибонлик» уйида 405 тарбияланувчининг барчаси дам олади.
Мактаблар қошидаги 36 та кундузги оромгоҳ ўн кунлик тўртта смена давомида 16 мингдан зиёд болани қабул қилиши кутилмоқда. Ўқувчилар чет тиллари, спорт билан шуғулланади, турли ўйинлар ўйнайди.
Оромгоҳга жалб этилмаган ўқувчилар учун 228 та мактаб ҳузурида спорт майдончалари иш олиб боради. Ўқувчилар ихтиёрида, шунингдек, 12 та «Баркамол авлод» болалар ижод маркази, тўгараклар ва спорт секциялари бўлади.
Бундан ташқари, спортнинг ўнта тури бўйича «Таътил — 2016» мусобақалари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)