Фавқулодда ҳолат режими 50 кишини ҳаётдан олиб кетган тунги клубдаги хунрезлик муносабати билан бутун Флорида штатида эмас, Орландо шаҳрида ва Оранж округида жорий қилинди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси эфирида штат губернатори Рик Скотт маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз фавқулодда ҳолат режимини Орландо ва Оранжга киритиш билан чекландик. Агар зарурат бўлса, ушбу режимни Флориданинг бошқа ҳудудларига ҳам жорий қиламиз», — деди Скотт.
Фавқулодда ҳолат режими шаҳар ҳукуматига АҚШ федерал ҳукуматига ёрдам сўраб навбатсиз мурожаат қилиш имкониятини беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Барак Обама Орландодаги тунги клуб ташрифчиларига қуролли ҳужумни терорчилик ҳаракати деб атаган эди.
Изоҳ (0)