Эрон АҚШда музлатиб қўйилган 2 миллиард доллар қайтарилишини талаб қилиб Гаагадаги БМТ халқаро судига мурожаат қилади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Эронга тегишли мулк ўзлаштирилишига қарши туриш учун тегишли чоралар кўрдик. Ҳукумат БМТ халқаро судида АҚШга қарши даъво қўзғайди. Биз америкаликлар қонунга хилоф иш тутаётганини бутун дунёга намойиш этамиз», — дея таъкидлаган вазир парламент олдидаги чиқишида.
АҚШ Олий суди апрель ойида Эронга тегишли 2 миллиард доллар Байрутда 1983 йили рўй берган портлашлар қурбонлари оиласига тўлов тариқасида берилиши лозимлиги ҳақида ҳукм чиқарди. Эрон расмийлари мазкур терактга алоқадорлигини кўп бор инкор этган.
Изоҳ (0)