Россиялик бизнесменлар Алишер Усмонов, Виктор Вексельберг ва Алексей Мордашов «Хайр-саховат учун» ордени билан тақдирланди, деб ёзади «РБК». Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади.
Фармонда таъкидланишича, USM Holdings асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов, «Ренова» компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг ва «Северсталь» директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов «хайрия ва жамоатчилик фаолиятига қўшган катта ҳиссаси» учун мукофотланди.
Изоҳ (0)