Япониянинг йўловчи ташиш билан шуғулланадиган Ichibansen/nextstations компанияси сайёҳлар учун кўринишни яхшилаш мақсадида поезлардан бирида қисман деворлар ва шифтни олиб ташлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Поезд Ниигата префектураси ғарбий қисмидаги манзарали манзиллар бўйлаб қатнайди. У атиги икки вагондан иборат ва 45 нафар йўловчини сиғдиради.Биринчи вагон атрофни томоша қилиш учун мўлжалланган бўлса, иккинчи вагонда француз таомлари ресторани жойлашган.
Изоҳ (0)