Орландодаги (Флорида штати, АҚШ) Pulse тунги клубига уюштирилган ҳужум қурбонларининг сони 50 кишига етди, жабрланганлар сони 53 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Таассуфки, қурбонлар сони, мерганнинг ўзини ҳам ҳисобга олганда, 50 кишига етди, яна 53 киши шифохонага ётқизилди», — деди Орландо мэри Бадди Дайер.
Муқаддам 20 киши ҳужум қурбони бўлгани айтилган эди. Яраланганлар сони 42 кишини ташкил этганди.
Илгарироқ номаълум шахс клубда ўт очиб, ташрифчиларни гаровга олгани маълум бўлган эди. ОАВ яраланганлар сони 20 кишидан ошишини хабар қилган, воқеа гувоҳлари эса ижтимоий тармоқлар орқали отишмада қурбон бўлганлар ҳам борлигини эътироф этган эди.
Жиноятчи билан отишмада тўққиз полициячи иштирок этди. Жиноятчи отиб ўлдирилди.
Изоҳ (0)