Сурия пойтахтининг Саййида Зайнаб туманида 11 июнь, шанба куни кетма-кет икки теракт содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат телевидениеси маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Дастлабки маълумотларга кўра, олдинига туманнинг асосий кўчасида миналаштирилган автомобиль портлади. Шундан сўнг яна бир портлаш рўй берди, унга нима сабаб бўлгани ҳозирча билдирилмаган. Телевидение жабрланганлар ҳақида хабар берган, бироқ уларнинг сони келтирилмаган.
Маълумот учун, Дамашқнинг мазкур туманида шиалар эҳтиром билан муносабатда бўладиган Саййида Зайнаб масжиди жойлашган.
Изоҳ (0)