Пенсильвания штатидан учган қуёш батареяларида ишлайдиган Solar Impulse 2 самолёти 11 июнь, шанба куни Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номли аэропортга қўнди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қўниш олдидан самолёт Озодлик ҳайкали атрофида айланди. Ҳаво кемасини Андре Боршберг бошқариб борди.
Ташкилотчилар режасига кўра, Нью-Йорк ҳаво кемаси АҚШни кесиб ўтгандан кейинги охирги манзил. Энди яна бир учувчи Бертран Пикар самолётда Атлантика океани оша парвоз қилади.
Изоҳ (0)