Қуёш батареяларида ишлайдиган Solar Impulse 2 самолёти 10 июнь, жума куни кечки пайт АҚШнинг Пенсильвания штатидан Нью-Йорк томонга учди. Бу ҳақда мазкур ҳаво кемасида дунё бўйлаб саёҳат қилаётган швейцариялик аэронавтлар Андре Боршберг ва Андре Пикар маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ парвоз ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча кунга қолдирилганди. Нью-Йоркка қадар самолётни Боршберг бошқарди, Атлантика океанида эса ҳаво кемаси бошқарувини Пикар қўлига олди.
Изоҳ (0)