Парагвай пойтахти Асунсьондаги қамоқхонада юз берган ёнғин оқибатида беш нафар маҳбус ва бир нафар қўриқчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ultima Hora нашри маълумотларига кўра, ёнғин муассаса ертўласидан чиққан. Алангаланиш сабаблари аниқланмоқда. Маҳбуслар қамоқхонанинг олов ўтмаган қисмларига кўчирилган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ва жазони ўташ муассасалари ходимлари касаба уюшмалари вакиллари расмийларга Парагвай қамоқхоналаридаги ёмон шароитлар ҳақида кўп маротаба шикоят қилган. Уларнинг билдиришича, маҳбусларнинг 80 фоизига якуний ҳукм чиқарилмаган, шу боис қамоқхоналар бандилар билан тўлиб-тошган.
Изоҳ (0)