USM Holdings асосчиси ва асосий акциядори Алишер Усмонов Петербург халқаро иқтисодий форуми Россия ва Ғарб ўртасида иқтисодий алоқалар йўлга қўйилишини бошлаб бериши мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у журналист Сергей Брилёвнинг форумга бағишланган ва парчаси «Россия 1» телеканалининг «Вести в субботу» кўрсатувида намойиш этилган фильмида билдириб ўтди, дея хабар беради «Ведомости».
«Бу йил Ғарб глобал иқтисодда Россия сегментини ҳам инобатга олиш, у билан алоқалар ўрнатиш кераклигини тушуниб етаётганлиги кўриниб турибди. Ҳатто бизга қарши санкциялар жорий этганлар ҳам Европа комиссияси раиси бошчилигида муносабатларга ойдинлик киритиш учун ўзлари келяпти. Бу мулоқот тикланиши мумкинлигига умид берувчи ажойиб омил», — дея таъкидлаган Усмонов.
16—18 июнь кунлари Санкт-Петербургдаги Шушари посёлкасида бўлиб ўтадиган форумда БМТ бош котиби Пан Ги Мун, Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер, Италия бош вазири Маттео Ренци ва бошқа юқори мартабали арбоблар, йирик бизнесменлар иштироки кутилмоқда.
Изоҳ (0)