Россиянинг Волгоград вилоятида енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда, фавқулодда хизматларга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, «Сокол» самолёти парвозни фавқулодда хизматларни огоҳлантирмаган ҳолда амалга ошираётган эди.
Самолёт вайрон бўлди, аммо учувчи омон қолди, айни пайтда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)