Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон мамлакат вице-президентлигига демократлар орасидан номзодлар танлашга киришганини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Мен малакаси юқори бўлган кишилар, жумладан, албатта аёлларга ҳам эътибор бераман. Танлаган номзодим зарурат туғилган тақдирда дарров президентик вазифасини бажаришга кириша олишига ишончим комил бўлишини истайман. Бу малака бобидаги муҳим талаб», — дея таъкидлаган Клинтон.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ собиқ давлат котиби ва собиқ биринчи хоним 7 июнда бўлиб ўтган «суперсешанба»дан сўнг ғалабани нишонлаб, ўзини «АҚШ президентлиги учун биринчи аёл номзод» деб атаганди.
Изоҳ (0)