Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида 8 июнь, чоршанба куни кечқурун теракт содир бўлди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Исроил телевидениесининг Иккинчи каналига таяниб.
Телеканал маълумотларига кўра, чоршанба куни кечқурун икки террорчи мудофаа вазирлиги мажмуаси яқинида жойлашган «Сорона» савдо марказига келган, ресторанда таом буюртма қилган, сўнг эса ўт очган.
Ушбу ҳужумни амалга оширган иккала террорчи ҳам қўлга олинган. Улардан бири яраланган. Иккинчи террорчини айни пайтда хавфсизлик хизмати вакиллари сўроқ қилмоқда.
Изоҳ (0)