БМТ бош қароргоҳида 2017 йил 1 январда бўшайдиган ташкилот бош котиби лавозими учун номзодлар иштирокида эшитишлар бошланди, деб ёзади «ТАСС».
Ўз нуқтаи назарларини Словакия ва Аргентина ташқи ишлар вазирлари Миросла Лайчак ва Сусана Малькорра билдирмоқда. Уларнинг ҳар бирига қисқа кириш сўзи айтиш ҳамда БМТга аъзо мамлакатлар дипломатлари ва фуқаролик жамияти вакиллари саволларига жавоб бериш учун икки соатдан вақт ажратилган.
Бош котиб лавозимига даъвогарлар ўзлари бирламчи вазифа деб ҳисоблайдиган масалалар, замонавий ҳаётнинг асосий муаммолари, жумладан, низоларнинг кўпайиши, террорчилик таҳдиди, глобал исиш, миграция инқирози ва ядровий қуролсизланиш жараёнининг тўхтаб қолишига қарши қандай чоралар кўриши ҳақидаги саволлар бўйича ўз фикрларини баён қилиши керак.
Изоҳ (0)