Россия томонининг АҚШ ракетага қарши мудофаа тизими (РҚМ) бўйича мулоқотга тайёр эмаслиги тўғрисидаги баёнотлари таажжуб уйғотади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Роуз Готтемюлер маълум қилди, дея хабар беради Forbes.
Готтемюлернинг билдиришича, АҚШ ва НАТО Россияга мазкур йўналишда ҳамкорлик бўйича қатор таклифларни берган, жумладан, РҚМ бўйича ҳамкорликдаги марказлар очиш ва ошкоралик тартибини ўрнатиш таклиф этилган.
«Россия ҳамкорлик ва ошкораликни мустаҳкамлаши мумкин бўлган таклифларни рад этди. Айнан Россия бир томонлама тартибда 2013 йили ҳамкорлик бўйича мулоқотни тўхтатиб қўйди», — дея таъкидлаган АҚШ Давлат котиби ўринбосари.
Изоҳ (0)