Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ақтўбе шаҳрида содир этилган қўпорувчилик ҳаракатлари қурбонлари хотирасига 9 июнни мамлакат миқёсида миллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда, президент матбуот хизматига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ полиция Ақтўбедаги ҳужумларда иштирок этганликда гумонланиб, қидирувда бўлган етти нафар шахсдан бирини қўлга олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)