Ақтўбедаги қурол дўкони ва ҳарбий қисмга ҳужумнинг деярли барча иштирокчиси шаҳар ва Актюбинск вилояти фуқаролари. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ расмий вакили Алмас Садубаев маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биздаги маълумотларга кўра, ҳужум уюштирганлар ноанъанавий диний оқимларнинг мутаассиб тарафдорлари. Деярли барчаси шаҳар ва вилоят фуқаролари», — дея таъкидлаган Садубаев.
Кейинчалик ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ҳам тарқалиб кетган ички ишлар идоралари билдиришларида Ақтўбедаги воқеаларга боғлиқликда гумонланиб қидирилаётган 19 киши кўрсатиб ўтилган. Уларнинг Россия Федерацияси чегарасини кесиб ўтган бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаган.
Изоҳ (0)