Чехиялик 70 нафар сайёҳ бўлган автобус Франция жануби-шарқидаги Монтелимар шаҳри яқинида, халқаро тезкор автотрассада номаълум кимсалар томонидан ўққа тутилди. Икки ўқ автобус олд ойнасига теккан, шиша парчалари туфайли олти киши яраланган. Бу ҳақда Чехия ТИВ вакили Ирена Валентова маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Сабаби ҳозирча номаълум бўлган ҳодиса 4 июнь, шанба куни кечки пайт содир бўлган. Франция полицияси уни ўрганишга киришган. Тергов ўқотар қуролни безорилар қўллагани, Чехия автобуси улар учун тасодифий нишон бўлганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)