Пенсильваниядаги (АҚШ) соатлар миллий музейи ташрифчиси бу ердаги экспонатни юргизишга уриниб, синдириб қўйди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Тегилмасин» деган ёзувга парво қилмаган эркак бир неча бор Жеймс Борден томонидан 1994 йилда тайёрланган соатни ишлатишга ҳаракат қилди, бироқ ушлаб туролмади ва экспонат ерга қулади.
Музей раҳбарияти омадсиз синовчи жаримага тортилмаслигини маълум қилди. Директор Ноэль Пойрирнинг билдиришича, ходимлар соатни таъмирлаб беришни илтимос қилиб Борденга мурожаат этишга улгурган.
Изоҳ (0)