АҚШ ҳукумати террорчилик гуруҳлари Жанубий Африка Республикасининг тижорат туманларида одамлар тўпланадиган жойларга ҳужумлар уюштирмоқчи эканлиги ҳақида маълумот олди. Бу ҳақда ушбу Африка мамлакатидаги Америка элчихонасига асосланиб, Reuters хабар берди, деб ёзади «Ведомости».
«Ахборот ИШИД ўз тарафдорларини Рамазон ойи давомида бутун дунё бўйлаб терактлар ўтказишга чақирган бир пайтда келиб тушди», — дейилади элчихона баёнотида. Шунингдек, унда террорчиларнинг асосий нишонлари Йоханнесбург ва Кейптауннинг тижорат туманларидаги савдо марказлари бўлиши таъкидланади.
ЖАР полицияси вазият юзасидан изоҳ беришдан бош тортди ва АҚШ элчихонаси баёнотини ўрганаётганлигини айтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)