4 июнь, шанба куни Плесецк космодромидан бортида ҳарбий коинот қурилмаси бўлган «Рокот» ташувчи ракетаси парвоз қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
«‘Рокот’нинг барча парвозолди операциялари ва учирилиши белгиланган тартибда бўлиб ўтди. ҲКК Коинот қўшинлари қуруқликдаги воситалари орқали ташувчи ракетанинг учирилиши ва парвози назоратини амалга оширди», — дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, «Рокот» қитъалараро РС-18 баллистик ракетаси асосида яратилган икки босқичли ракета бўлиб, илк бор Плесецк космодромидан 2000 йил 16 майда учирилган. Шу пайтга қадар мазкур ташувчининг 26 парвози амалга оширилган.
Изоҳ (0)