Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШ ҳукумати Япониянинг ҳар бир фуқароси устидан кузатув ўрнатгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у Токиодаги хавфсизлик муаммолари бўйича анжуманда Россиядан видеоалоқа орқали чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«Улар диний қарашларингиз, кимни ёқтиришингиз, ким ҳақида ғамхўрлик қилишингизни билади. Ишимиз ҳар бир кишининг ҳаёт тарзини билишдан иборат эди», — деди Сноуден.
The Japan Times нашрининг эслатишича, Сноуден Японияда 2009—2011 йилларда яшаган. Ўшанда у МХА билан шартнома асосида АҚШнинг Йокота авиабазасида кузатув дастури бўйича ишлаган Dell компанияси ходими бўлган.
Изоҳ (0)