Нигер жануби-шарқида «Боко ҳарам» жангариларининг ҳужуми оқибатида 32 ҳарбий, жумладан, Нигер армиясининг 30 ва Нигерия армиясининг икки аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«‘Боко ҳарам’нинг юзлаб жангарилари 3 июнь, жума куни Боссо шаҳрида армия марраларига ҳужум қилди. Эртасига ўтказилган операция натижасида барча марралар устидан назорат тикланди», — деб билдирилади вазирлик хабарида.
Боссо Нигер ва Нигерия чегарасида жойлашган.
Изоҳ (0)