Халқаро олимлар гуруҳи вакиллари викинглар ва қозоқлар қариндош эканлигини айтди, деб ёзади «Nur.kz».
Улар норвегияликларнинг ярмидан кўпи ота томонидан Марказий Осиё халқлари билан генетик жиҳатдан боғлиқ эканлигини аниқлади. Таъкидланишича, тадқиқотлар Марказий Осиё аҳолиси ДНКси Скандинавия ҳамда Шимолий, Жанубий ва Ғарбий Европа халқлари билан умумий ДНК компонентига эга эканлигини кўрсатган.
Масалани янада батафсилроқ ўрганиш учун Олмаотага махсус делегация етиб келди.
Энди чет эллик журналистлар оддий қозоғистонликлардан олинган турли таҳлиллар асосида лаборатория тадқиқотларини ўтказмоқчи. Биратўла Қозоғистон тарихи ва маданияти ҳақида ҳужжатли фильм ҳам суратга олишади. Туркум кўрсатувлар дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида намойиш этилади.
Қўшимча тадқиқотлар ҳамда Қозоғистон ҳақидаги кўрсатувлар цикли 2017 йилда тайёр бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)