Сурия армияси Россия ҳарбий-коинот кучлари ёрдамида Ракка вилояти чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда 4 июнь, шанба куни Лондонда жойлашган «Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия обсерваторияси» маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Россия ҳарбий авиацияси 3 июнь, жума куни Ракка яқинидаги Хама вилоятининг шарқий қисмида ИШИД марраларини аёвсиз бомбардимон қилди. Шундан сўнг Сурия армияси қисмлари мазкур вилоят чегарасига етди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)