Ўзбекистон пиллакорлари 26,2 минг тоннадан зиёд пилла тайёрлаб, йиллик шартнома мажбуриятини бажарди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилда пиллакорлар «Ипакчи-1», «Ипакчи-2», «Ўзбекистон-5», «Ўзбекистон-6» каби серҳосил, иқлим шароитига мос, касалликларга чидамли маҳаллий навлардан ипак қурти парваришлаб, ҳар қутидан ўртача 58,2 килограммдан ҳосил олди.
Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари пиллакорлари биринчилар қаторида шартнома режасини бажарди. Жондор, Нарпай, Бешариқ, Боёвут, Жарқўрғон, Касби, Қизилтепа, Чуст, Қўрғонтепа туманларида ҳар қути ипак қуртидан 60—68 килограммдан ҳосил олишга эришилди.
Фермерларни моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилгани самарадорликнинг муҳим омили бўлди. Хусусан, пилланинг харид нархи ўртача 11 фоиз оширилиб, ҳосил қийматининг 43 фоизи миқдоридаги маблағ мавсум бошидан бўнак сифатида берилди.
Изоҳ (0)