2 июнь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Жаҳон тиллари фестивали ўтказилди. Бу ҳақда университет вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Унда Буюк Британия, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Франция, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Япония, Туркия, Италия, Уммон, БАА, Россия ҳамда Мисрнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, дипломатик корпус вакиллари, университет тизимидаги ҳамкор ташкилотларнинг ходимлари, таълим муассасасида мавжуд факультетларнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.
Фестивальда Европа ва Шарқ мамлакатларининг миллий кўргазмаси, талабалар томонидан тайёрланган концерт, ўзбек миллий ҳунармандчилик намуналари асосидаги маҳорат машғулотлари, дунёнинг турли миллий ошхоналарининг энг сара таомлари намойиши каби қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтди.
Жаҳон тиллари фестивали илк бор 2015 йилнинг май ойида ўтказилган эди.
Изоҳ (0)