2 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Термизда ҳаво ҳароратининг иссиқлиги бўйича 1970 йилги рекорд такрорланди. Эртага ҳеч қандай рекордлар қайд этилмаса — мамлакат бўйлаб кучли шамол ва қисқа муддатли ёғингарчилик кутилмоқда.
2. Германия парламенти арманилар геноциди ҳақида резолюция қабул қилди. Бундестаг депутатлари 1915 йилда Усмонли салтанатида арманиларнинг депортация қилинишини геноцид деб тан олиш юзасидан резолюция қабул қилди.
3. Европадаги сув тошқинларидан фоторепортаж: Франция, Германия ва Австрияда ўнлаб шаҳарлар сув остида қолди. Табиий офат натижасида қурбон бўлганлар бор.
4. Россияликлар Ўзбекистонни ўзига дўст, АҚШни эса душман мамлакат деб ҳисоблади. «Левада-сентр» компанияси россияликларнинг бошқа давлатларга нисбатан муносабатига бағишлаб сўровнома ўтказди.
5. Бўзсув анҳорига ўсмир бола чўкиб кетди. Тошкент коллежларидан бирида таҳсил олувчи 17 ёшли ўсмир 31 май куни беш нафар дўсти билан «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасидаги анҳорда чўмилишга қарор қилган.
Бу ҳали ҳаммаси эмас — «Дарё»да бугун ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислари Экваториал Гвинея билан ўйин учун сотиб олган чипталари пулини қайтариб олишга шошилмаяпти ва Канада билан ўйин ҳам бекор бўлишига кўпроқ ишонади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)