Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 3 июнь, жума куни ёғингарчилик, момақалдироқ ва кучли шамол кузатилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 3 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12...+17 даража, Тошкент шаҳрида +20...+22 даража, қолган ҳудудларда +22...+27 даража илиқ оралиғида бўлади.
3 июнь куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Тошкент шаҳрида +30...+32 даража, қолган ҳудудларда эса +35...+37 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.
Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ кутилади, момақалдироқ вақтида шамолнинг тезлиги сониясига 15—20 метргача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)