Тошкент ҳайвонот боғида бир жуфт Нил тимсоҳи очиқ майдончага чиқарилди. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган, дея хабар беради UZ24.
Узунлиги икки метрга борадиган ёш жониворлар Тошкентга Исроилдаги тимсоҳ фермасидан келтирилган.«Улар ниҳоят яна очиқ ҳавода бўлиш ва қуёш нурларидан баҳра олиш имконига эга бўлди. Жазирама офтоб, тоза ҳаво ва илиқ сув саломатликларини мустаҳкамлаб, иштаҳасини очиши ҳамда ёз мобайнида янада ўсишларига умид қиламиз», — дейилади саҳифадаги хабарда.
Изоҳ (0)