Ливиянинг Миллий бирдамлик ҳукуматига бўйсунувчи қўшинлари ИШИД террорчи гуруҳининг мамлакатдаги таянчи ҳисобланмиш Сирт шаҳрини эгаллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳукумат қўшинлари командирларидан бири полковник Муҳаммад ал-Гасрийнинг Associated Press’га берган маълумотига кўра, айни пайтда аскарлар Сирт кўчаларида жангариларга қарши олишмоқда. У Сиртни ҳалқага олиб, террорчиларнинг шаҳардан қочишига йўл қўймаслик режалаштирилаётганини қўшимча қилиб ўтди.
Бундан ташқари, зобит шаҳар ҳарбий ҳаракатлар зонаси деб эълон қилинганини эслатиб ўтиб, тинч аҳоли вакилларини ҳарбийларга яқинлашмасликка чақирди.
Муаммар Каддафининг она шаҳри бўлмиш Сирт ўтган йилнинг ёзида ИШИД назоратига ўтган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)