Грециянинг Крит ороли жанубида ҳалокатга учраган кемада бўлган муҳожирларни қутқариш бўйича операция ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
ERT телерадиокомпаниясига кўра, кема бортида тахминан 700 киши бўлган.
Операцияда Греция қирғоқ ҳимоясининг икки кемаси, беш катери, шунингдек, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари вертолёти иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)