Bloomberg агентлиги томонидан тузилган 200 миллиардер рўйхатига Россиянинг 15 вакили кирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Россияликлар орасида биринчи ўринда «Интеррос» холдинги эгаси, «Норильский никель» бош директори Владимир Потанин қайд этилди. У умумий рўйхатда 14,7 миллиард доллар билан 56-ўринни эгаллаган.
Агентликка кўра, «Новатэк» компанияси эгаларидан бири Геннадий Тимченко энг тезкор суръатлар билан мол-мулкини кўпайтирмоқда: у йил бошидан бери 2 миллиард доллар ишлаб топган ва активларини 31 фоизга оширган (жами 8,6 миллиард доллар).
Умумий ҳисобда 15 нафар россиялик миллиардер ихтиёрида 156,5 миллиард доллар жамланган.
Изоҳ (0)