Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатида жангариларнинг чегара қўшинлари колоннасига уюштирган ҳужуми оқибатида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. «ТАСС»нинг Business Standard нашрига асосланиб маълум қилишича, яна 11 киши, шу жумладан, уч тинч фуқаро жароҳат олди.
Жамму шаҳридан Сринагарга кетаётган колонна Бижбихара шаҳри яқинида ҳужумга учради. Ҳарбийлар ва жангарилар ўртасидаги отишмада яраланганлар шифохонага етказилди.
Ҳозирча бирор террорчи гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)