10 июнь куни Тошкентнинг Сирғали тумани, Спутник даҳасидаги собиқ Усмон Носир номли истироҳат боғи Green Park номи остида фаолиятини бошлайди. Саккиз йил давомида ёпиқ бўлган боғнинг барча дарахт ва кўчатлари сақланиб қолгани айтилмоқда, дея хабар беради UZ24.
Бу йил боғнинг Европада ишлаб чиқарилган 16 та янги аттракцион ўрнатилган 4 гектардан ошиқ майдондан иборат қисми очилади. Аттракционларга кириш нархлари 1000 дан 4000 минг сўмгача бўлиши билдирилмоқда. Боғнинг сунъий ҳавза жойлашган қисми ободонлаштириш ишлари давом эттирилаётгани сабабли ҳозирча келувчиларни қабул қилмайди.
Ташриф буюрувчилар учун қулай бўлиши ва хавфсизликлари таъминланиши учун боғда махсус карталар ёрдамида тўловни амалга ошириш ва видеокузатув тизимлари ўрнатилади. Ҳозирда ҳудудда очилишдан аввалги охирги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)