«Туркистон» саройида 30 май, душанба куни «Сен ёлғиз эмассан» жамғармаси томонидан Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ташкил этилган байрам гала-концерти бўлиб ўтди. Бу ҳақда жамғарманинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.
Гала-концертга Тошкент, Бўка ва Чирчиқдаги 14-, 15-, 21-, 22-, 23- ва 30-Меҳрибонлик уйлари, SOS-болалар қишлоқлари тарбияланувчилари, имконияти чекланганлар, жами 800 дан ортиқ бола жамланди.
Концертдаги чиқишлар жамғарма томонидан Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари иштирокида тайёрланди, шу боис уни болаларнинг болаларга туҳфаси деб аташ мумкин.
Изоҳ (0)