1 июннинг эътиборга молик хабарлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Рамазон ойи 6 июндан бошланади. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
2. СамДУ номидан Алишер Навоий исми олиб ташланди. Бундай қарор Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети очилиши билан боғлиқ.
3. Ёзнинг биринчи кунида Россиянинг баъзи ҳудудларида қор ёғди. Прогнозларга кўра, бундай об-ҳаво Ханти-Мансийск мухтор округида 2 июнда ҳам сақланиб қолади.
4. АҚШнинг Техас штатида селфига ҳайкал ўрнатилди. Ҳайкал Шугар-Ленд шаҳрига унинг фуқароларидан бири томонидан тақдим этилган 10 та ёдгорликдан иборат коллекциянинг бир қисмидир.
5. Мисрлик журналист ўғлига Путин деб исм қўйди. «Яратганга шукур, ўғил ато этди. Уни Путин Мухтор деб номладим», — дея изоҳ қолдирган ота.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)