Парижнинг шарқий қисмидаги саккиз қаватли турар-жой биносида ўтган кеча, 31 май куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда, шаҳар ёнғин-қутқарув хизмати маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Оқибатда ёнаётган бино деразасидан пастга сакраган аёл ҳалок бўлди. Саккиз киши жабрланди. Улардан икки нафар аёлнинг аҳволи оғир эканлиги қайд этилмоқда.
Ёнғин юзага келиш сабаблари ҳозирча номаълум. Олов зина хонасидан тарқалган бўлиб, тўртинчи ва саккизинчи қаватлар оралиғида айниқса кучайган.
Воқеа жойига тезда 20 та ўт ўчириш жамоаси етиб келган. Ёнғинни ўчиришда 80 киши қатнашган. Айнан ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракати туфайли юқори қаватдан пастга сакрамоқчи бўлган кўпчилик аҳоли қутқариб қолинган.
Изоҳ (0)