Хитой Қуёш фаоллигини ўрганиш ва европалик ҳамкасблар билан биргаликда тадқиқотлар ўтказиш учун яқин беш йил мобайнида бешта сунъий йўлдошни учиради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Парвозлар Хитойнинг коинотни ўзлаштириш дастури бир қисми бўлади. Бешта сунъий йўлдош Қуёш фаоллиги ва унинг Ерга таъсирини ўрганади», — дея таъкидлаган мамлакат Фанлар академияси ходими У Цзи.
Олимнинг билдиришича, қурилмалар Хитой—Европа илмий лойиҳасига ҳам сафарбар этилади ва «қора туйнуклар»ни ўрганиш, шунингдек, сувни тозалаш тажрибаларида фойдаланилади.
Изоҳ (0)