31 майдан буён Франциянинг 26 департаментида тинмаётган жала ва у келтириб чиқарган тошқинлар туфайли қизғиш таҳдид даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Париж ҳудудида Сена дарёсида сув сатҳи ординардан 4,15 метр баландроққа кўтарилиб кетди. Ўнг соҳилда шаҳарнинг транспорт ҳаракатида муҳим роль ўйнайдиган Помпиду қирғоқбўйи сув остида қолиб кетди.
Ташқи ишлар вазирлиги ва Эйфель минораси орасида жойлашган Орсе қирғоқбўйининг қуйи қисмида ҳам тошқин келиб чиқди.
Шунингдек, Сена ва Марна дарёларининг барча ирмоқларида сув кўпаймоқда.
Фақатгина Луара департаментида барқарор вазият ҳукм сурмоқда.
Ёмғир туфайли 30 май куни теннис бўйича Франция очиқ чемпионатининг (Roland Garros) барча кунлик учрашувлари бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)