Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

НАТО ҳарбий қўмитаси раиси генерал Петр Павел 30 май, душанба куни Жанубий Кореяга тўрт кунлик ташриф билан етиб келди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Жанубий Кореянинг «Рёнхап» ахборот агентлигига таяниб.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Унинг маълумотларига кўра, НАТО генерали шу куниёқ Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси Ли Сон Чжин билан учрашиб, ҳарбий ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилади.

Ушбу ташриф давомида Петр Павел, шунингдек, Жанубий Корея мудофаа вазири Хан Мин Гу билан учрашув ўтказишни ва Жанубий Корея давлатини КХДРдан ажратиб турувчи қуролсизлантирилган ҳудуддаги Пханмунжом музокаралар пунктига ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Агентлик таъкидлашича, бу НАТО ҳарбий қўмитаси раисининг Жанубий Кореяга биринчи ташрифидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?