«Универсиада—2016» республика спорт ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди ЎзА. Тадбир спорт ўйинлари ғолибларини тақдирлаш маросими билан бошланган.
Қайд этиш керак, «Универсиада—2016» спорт мусобақаларида иштирокчилар 15 тур — баскетбол, бокс, волейбол, гандбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, стол тенниси, сузиш, таэквандо, теннис, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши бўйиш ўз омадини синаб кўрди.
Еттинчи бор ўтказилган универсиада мусобақаси стадион узра янграган мусиқа садолари, кейин эса турнир байроғининг туширилиши билан якун топди. Фарғоналик ёшлар байроқни мусобақанинг бўлғуси мезбони бўлмиш Самарқанд вилояти спортчиларига топширди.
Изоҳ (0)