«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду унинг 5 ёшли ўғли ярим ҳимоячи Гарет Бэйл отасидан юқорироқ тезликка эга экани ҳақида айтганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Ўғлим бўлишини доим орзу қилганман. У мени ўзгартирди. Бир куни у уйга қайтганида ‘Дада, Бэйл сиздан тезроқ югуради’ деди. Мен эса ‘Сенинг отангдан ҳеч ким тезроқ эмас’ деб жавоб қайтардим. Шунда ўғлим Бэйл мендан тезроқ эканини унга мактабда айтишгани ҳамда Месси интервьюлардан бирида Роналду сингари ўнг оёғи бўлиш истагини билдиргани ҳақида сўзлаб берди. Ўғлим бундай ҳикоялар билан келганида, бу нарса мени қувонтиради. У ҳали жуда ёш», – деди Криштиану Роналду.
Изоҳ (0)