Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Сабина Шарипова Андижон шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 25 минг доллардан иборат халқаро теннис турнирининг яккалик баҳслари ярим финалига йўл олди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, мазкур турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида таснифланган ўзбекистонлик 21 ёшли теннисчи украиналик Вероника Капшайга қарши кортга чиқди ва 6:0, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Оламспорт»нинг хабар беришича, россиялик Виктория Кан билан тандем ҳосил қилган Шарипова жуфтликлар баҳси чорак финалида қозоғистонлик Камила Керимбаева ва беларуслик Илона Кремень жуфтлигини 6:3, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Шарипова/Кан тандеми финал чиптаси учун турнирнинг иккинчи рақамли жуфтлиги – россиялик Маргарита Лазарева ҳамда украиналик Валерия Страховага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)