Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизматни йўлга қўйди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
Ушбу хизмат ёрдамида тадбиркорлик субъектлари — юридик ва жисмоний шахслар маҳсулотларни давлат фойдасига воз кечиш божхона тартибига ўтказишга рухсат берилиши ёки бунинг рад этилиши ҳақида санаси ҳамда рақами кўрсатилган билдирув олиши мумкин.
Хизмат 15 календарь куни мобайнида бепул кўрсатилади.
Изоҳ (0)