Ўзбекистонда 24 май, сешанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
24 майга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +16...+18 даража, қолган ҳудудларда +15...+22 даража илиқ бўлади.
Сешанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража, Тошкент шаҳрида +30...+32 даража илиқ бўлади, қолган ҳудудларда эса +30...+37 даража оралиғида ўзгариб туради.
Изоҳ (0)