Япония ҳукумати «Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жиҳозланишини яхшилаш» лойиҳасини амалга ошириш учун 686,0 миллион иена (5,6 миллион доллар) ҳажмида грант тақдим этади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ўзбекистон ҳукумати «Япония ҳукуматининг Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази модернизацияси ва тиббий ускуналар билан жиҳозланиши учун грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Ҳужжат лойиҳани амалга ошириш учун Япония ҳукумати томонидан беғараз асосда тақдим этилаётган грантдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги грантдан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани амалга ошириш учун масъул орган сифатида белгиланди.
Изоҳ (0)