БМТ бош котиби Пан Ги Мун жаҳон ҳамжамиятини 2030 йилга қадар қочқинлар сонини икки баробарга қисқартириш учун саъй-ҳаракатларни тўхтатмасликка чақирди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз бу ерда бошқа келажак яратиш учун тўпландик. Мен барчангизни 2030 йилга қадар қочқинлар сонини икки баробарга қисқартириш учун саъй-ҳаракатларни тўхтатмасликка чақираман», — деди у Истанбулда Биринчи бутунжаҳон гуманитар саммитининг очилиш маросимида.
Изоҳ (0)